Тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтдингизми – имтиёзли кредит учун ҳуқуқни қўлга киритдингиз. Имтиезли кредит


Ўзбекистонлик ёшларга 5 йил имтиёзли давр билан, бошланғич бадалсиз 20 йил муддатга кредит асосида уй-жойлар берилмоқда

Шаҳримизнинг кенг, равон кўчалари, муҳташам кошоналари, кўркам, шинам уй-жойларини, боғлари, гулзорларини сайр айлаган чоғда қалбингиз фаҳр ифтихорга тўлиб “О, она шаҳрим, Гавҳар Фарғонам” дегингиз келади. Бугун бир ажиб гўзаллик, янги қиёфа касб этган Фарғона барчамизга ғурур, оилаларимизга фаровонлик улашиб турибди. Айниқса, намунавий лойиҳалар асосида қурилган турар-жойлар, замонавий биноларда  яшаш орзуимизга айланиб, унинг ижобати учун қулай имкониятлар яратилди. Жумладан,   ватанимиз ҳаётида  фаол қатнашаётган ёш оилаларга ғамхўрлик сифатида имтиёзли кредит асосида “Камолот уйлари” берилиши бунга яққол мисол бўла олади.

Кўпчиликнинг қизиқиш ва сўровларига асосланиб, “Камолот уйлари”даги хонадонларни ипотека кредити асосида сотиб олиш тўғрисида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши масъул ходими Шербек Мусаев билан суҳбат уюштирдик.

–   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 2014 йил 6 февралдаги қарорига,  шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 8 сентябрдаги «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,  вилоятимизда ҳам шинам ва кўркам “Камолот уйлари” қурилмоқда, деди суҳбатдошимиз.

– “Камолот  уйлари”даги хонадонларни ёш оилалар қандай шартлар асосида сотиб олишлари мумкин?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 8 сентябрдаги «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, “Камолот”нинг кўп хонадонли уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида Низом тасдиқланган.  Мазкур Низомнинг 3-бандига асосан, ёш оилаларга тижорат банклари томонидан сотиб олинадиган хонадон қийматини тўлаш учун, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки бадални тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг фоизли ставка билан 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб берилади.

 – Кимлар “Камолот  уйлари”даги хонадонларни имтиёзли кредит асосида сотиб олиш ҳуқуқига эга?

– Турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар қоидага кўра, давлат мукофотлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари имтиёзли ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шунингдек, мазкур Низомда ёш оилаларга ҳам аниқ таъриф берилган бўлиб, никоҳга биринчи марта кирган, “Камолот”нинг кўп хонадонли уйларидан ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмайдиган эр-хотинлар тушунилади.

– Низомга асосан турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?

– Эр-хотинлар доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича уй-жой мулкдори бўлмагани ҳолда, ёш оила ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар жойда яшаётган бўлса оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахслар бор бўлса «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши ёш оилаларни турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйишни амалга оширади.

– Турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш учун ёш оила қаерга мурожаат қилади ва қандай ҳужжатлар тақдим этади?  

– Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилани ҳисобга қўйиш учун эр-хотиндан бири доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича «Камолот» ЁИҲ туман-шаҳар Кенгашига  «Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) Кенгаши раиси номига ариза, никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари, яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитлари тўғрисидаги маълумотнома,  иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхасини тақдим этади.

Доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари – эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари,  Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома, ёш оила фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳам шулар жумласидандир.

– Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш масаласи қандай тартибда кўриб чиқилади?

– «Камолот» ЁИҲнинг туман-шаҳар Кенгаши олинган ҳужжатларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб, икки кун ичида кўриб чиқиш учун вилоят ҳудудий комиссияга юборади.

Ҳудудий комиссия барча ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади, ўрганиш натижалари бўйича текшириш далолатномасини тузади, ёш оилани турар жой шароитларини яхшилаш учун муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади.

Ҳисобга қўйиш тўғрисидаги хулоса, текшириш далолатномасида тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгашига юборилади. «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши тақдим этилган хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

«Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши тавсиянома бериш билан бир вақтда, тегишли пудрат қурилиш ташкилотларига белгиланган тартибда квартираларга олди-сотди шартномаларини тузиш учун тавсиянома олган шахслар рўйхатини юборади. Пудрат қурилиш ташкилотлари рўйхатлар олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида квартираларнинг олди-сотди шартномалари тузилишини таъминлайди.

uzbekny.tv

Тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтдингизми – имтиёзли кредит учун ҳуқуқни қўлга киритдингиз

 

2017 йил 17 мартдаги ПҚ–2844-сон «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2883, 2017 йил 12 май) билан Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Микрокредит банклар томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда – қарз олувчи) давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 100 ЭКИҲгача берилади.

 

Микрокредит қарз олувчига Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган мақсадлар учун (савдо соҳаси ва умумий овқатланишдан ташқари) бир йиллик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга берилади.

 

Микрокредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда, банкнинг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан микрокредит ажратилган тақдирда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

 

Бу муҳим! Фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси камайишига қараб камайиши мумкин. Бироқ Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси оширилган тақдирда шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.

 

Қарз олувчилар микрокредит олиш учун банкка буюртма тақдим этиб, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

  • қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
  • кредит таъминоти турларидан бири (20 ЭКИҲгача микрокредит ҳисобига олинган товарлар кредит таъминоти ҳисобланади, 60 ЭКИҲгача микрокредит бўйича эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги кредит таъминоти бўлиши мумкин).

 

Қарз олувчи ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ва ундан нусха тақдим этади.

 

Қарз олувчилар буюртмани электрон шаклда бериши ҳам мумкин.

 

Банк буюртмани олганидан сўнг 3 иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микрокредит бериш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Микрокредит бериш рад этилганда банк қарз олувчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилади. Микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк ва қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилади ҳамда қарз олувчи томонидан тақдим этилаётган кредит таъминоти тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

 

Шартнома тузилгандан ҳамда кредит таъминоти расмийлаштирилгандан сўнг банк қарз олувчига кредит ҳисобварағини очади. Микрокредит қарз олувчига пул ўтказиш йўли билан берилади.

 

Банклар томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича доимий мониторинг ўтказилади. Мониторинг қарз олувчининг шартнома шартларини бажариши учун ёрдам кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.

 

Мониторинг натижасидан келиб чиқиб банк фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими билан биргаликда қарз олувчи иштирокида тегишли далолатнома тузади. Микрокредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда банк кредитнинг бошқа мақсадда ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олишга ҳақли.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 15 майда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

www.norma.uz

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ? » "Учқудуқ" газетаси расмий веб-сайти

 Касб-ҳунар коллежи битирувчимисиз, ёки ўқув даргоҳини тугатганингизга уч йил бўляптими? Тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаштирдингизми? Кредит олиш истагидамисиз? Унда ушбу мақоладаги ҳуқуқий маслаҳатлар айнан сиз учун!

 Микрокредитлар ажратиш тартиби

«Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, микрокредитлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтган ёки юридик шахс устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ёки ундан ортиқ акцияга (улушга) эга бўлган республикамиз касб-ҳунар коллежларида ўқишни якунлаганига уч йилдан ортиқ вақт бўлмаган битирувчиларга ажратилади.

 Қанча миқдорда олса бўлади?

Микрокредитлар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, яъни якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаётган коллеж битирувчиларига - энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган коллеж битирувчиларига – энг кам иш ҳақининг 300 бараваригача берилади.

 Қандай мақсадларга берилади?

Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:

*Уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, чорвачилик, қуён боқиш, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кўрсатиладиган техник хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;

*Енгил конструкцияли ва муқобил ёқилғи манбалари ҳисобига ишлайдиган иссиқхоналарни қуриш, мева-сабзавотчиликда ишлатиладиган қишлоқ хўжалик техникалари ва механизмларини сотиб олиш;

*Бевосита ишлаб чиқариш соҳаси – маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хомашё ва материалларни тубдан қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш касаначилик меҳнатини ташкил этиш, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш ва қуриш;

*Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш – аҳолига маиший, тиббий, сайёҳлик – экскурсия ва меҳмонхона хизмати кўрсатиш, автомобиллар ва бошқа техникаларни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш, транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш;

*Янги боғ ва токзорларни барпо этиш, илғор замонавий технологияларни, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш. Микрокредитлар мазкур банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадлар учун 6 ойлик, олтинчи хатбошисида кўрсатилган мақсадлар учун 12 ойлик имтиёзли давр билан берилади. Шунингдек, Микрокредит бўйича имтиёзли давр муддати шартномага асосан узайтирилиши ҳам мумкин.

 Буюртма бериш тартиби

Қарз олувчилар микрокредит олиш учун банкка буюртма тақдим этади. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган талабларга кўра, буюртмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим;

*Юридик шахс учун – унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;

*Жисмоний шахс учун – унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти серияси ва рақами, доимий яшаш жойининг манзили, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор учун – қўшимча равишда солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари.

 Мурожаат қанча муддатда кўриб чиқилади?

Банк уч иш кунида буюртмани кўриб чиқиб, микрокредит бериш ёки микрокредит беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, банк ва қарз олувчи ўртасида шартнома тузилиб, маблағларни ўтказиш учун қарз олувчига ссуда ҳисоб варағи очилади.

 Нималар кредит таъминоти бўлиши мумкин?

Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги кредит таъминоти турларидан бири тақдим этилади:

*Мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

*Банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

*Учинчи шахс кафиллиги;

*Қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

*Таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари. Шуни унутмаслик керакки, микрокредит ҳисобига сотиб олинган мулк ўз қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур микрокредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Кредит нақд пулда бериладими ёки?…

«Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 22 бандида микрокредит қарз олувчига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилиши қайд этиб қўйилган.

Мақола амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тайёрланди.

Зафар НАСИМОВ, СВОЖЖДЛҚК департаменти Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

uchquduq-gazeta.uz

Тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтдингизми – имтиёзли кредит учун ҳуқуқни қўлга киритдингиз

 

2017 йил 17 мартдаги ПҚ–2844-сон «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2883, 2017 йил 12 май) билан Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Микрокредит банклар томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда – қарз олувчи) давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 100 ЭКИҲгача берилади.

 

Микрокредит қарз олувчига Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида (Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган мақсадлар учун (савдо соҳаси ва умумий овқатланишдан ташқари) бир йиллик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга берилади.

 

Микрокредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда, банкнинг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан микрокредит ажратилган тақдирда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

 

Бу муҳим! Фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси камайишига қараб камайиши мумкин. Бироқ Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси оширилган тақдирда шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.

 

Қарз олувчилар микрокредит олиш учун банкка буюртма тақдим этиб, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

  • қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
  • кредит таъминоти турларидан бири (20 ЭКИҲгача микрокредит ҳисобига олинган товарлар кредит таъминоти ҳисобланади, 60 ЭКИҲгача микрокредит бўйича эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги кредит таъминоти бўлиши мумкин).

 

Қарз олувчи ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ва ундан нусха тақдим этади.

 

Қарз олувчилар буюртмани электрон шаклда бериши ҳам мумкин.

 

Банк буюртмани олганидан сўнг 3 иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микрокредит бериш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Микрокредит бериш рад этилганда банк қарз олувчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилади. Микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк ва қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилади ҳамда қарз олувчи томонидан тақдим этилаётган кредит таъминоти тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

 

Шартнома тузилгандан ҳамда кредит таъминоти расмийлаштирилгандан сўнг банк қарз олувчига кредит ҳисобварағини очади. Микрокредит қарз олувчига пул ўтказиш йўли билан берилади.

 

Банклар томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича доимий мониторинг ўтказилади. Мониторинг қарз олувчининг шартнома шартларини бажариши учун ёрдам кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.

 

Мониторинг натижасидан келиб чиқиб банк фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими билан биргаликда қарз олувчи иштирокида тегишли далолатнома тузади. Микрокредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда банк кредитнинг бошқа мақсадда ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олишга ҳақли.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 15 майда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

www.norma.uz

Коллеж битирувчиларига 362 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди

09.01.2017 17:50 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланаётган ёшлар сафи тобора кенгаймоқда.

Ҳар йили касб-ҳунар коллежларини битирган минглаб ёшлар иш билан таъминланади. Эндиликда коллеж битирувчиларининг нафақат ишга жойлашиши, балки банк кредити эвазига ўз бизнесини йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратиши ҳам одатий ҳолга айланди. 2016 йилда ўз хусусий ишини очиб, бизнес билан шуғулланишга қарор қилган коллеж битирувчиларига 362 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Кейинги йилларда турли ташкилотлар ҳамкорлигида ёш мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказилиб, уларнинг ишга ва ўз келажагига муносабати, меҳнатга лаёқати мунтазам ўрганилмоқда. Таҳлилларга кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг асосий қисми ўз мутахассислиги бўйича ишлаш ниятида. Уларнинг бир қисми олий ўқув юртларига ҳужжат топширишни ўз олдига мақсад қилган бўлса, яна бир қисми тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган.

Тадбиркор бўлиш учун ишни нимадан бошлаш керак? Кредит қандай тартибда олинади? Бунинг учун қандай ҳужжатлар лозим? Бу каби саволлар тадбиркорлик қилиш истагидаги ҳар бир кишида туғилиши табиий.

– Ўз бизнесимни бошлаш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатдан ўтиб, “Агробанк”нинг Гулистон филиалида ҳисобрақам очдим, – дейди ёш тадбиркор Шуҳрат Башманов. – Сўнгра сармоя олиш учун буюртманома, бизнес-режа топширдик. Банк ташкил этган базавий семинарда иштирок этиб, банк ва кредит олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ажратиладиган сармоялар ва кўрсатиладиган лизинг хизматларининг турлари ва механизмлари билан яқиндан танишдик. Қисқа фурсатда мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва зарурий материаллар сотиб олишга оид лойиҳам учун 15 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитга эга бўлдим. Мазкур маблағ сабаб, ҳам тадбиркор бўлдим, ҳам янги иш ўринлари яратдим.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Мардонабону Тўрақулова хусусий сектор ривожи учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, корхона ташкил этган ёшлардан. Ёш тадбиркор бундан икки йил муқаддам Қўқон педагогика коллежини битирган. Коллежни тугаллаш арафасида у «Асака банк»нинг Фарғона вилояти филиали томонидан ўтказилган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда мамлакатимизда яратилган ҳуқуқий-иқтисодий кафолатлар ҳамда ишбилармонлик муҳитига бағишланган семинарда иштирок этди. Натижада Мардонабонуда ўз бизнесини бошлаш истаги пайдо бўлди. Орзусининг қисқа фурсатда амалга ошишида банкдан олинган имтиёзли кредит унга қўл келди.

– Халқимиз дастурхонини сифатли қишлок ҳўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш ниятида ота-онам билан маслаҳатлашиб, иссиқхона ташкил этган эдик, – дейди ёш тадбиркор. – Замонавий талабларга жавоб берувчи иссиқхонамизда йил давомида, айниқса, қишда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун барча шароит яратилган. Ўн нафар тенгдош дугоналарим иш билан таъминланди.

Кечагина коллежни битирган ёшлар бугун банкларнинг имтиёзли кредитлари эвазига хусусий корхона очиб, тенгдошларини ҳам иш билан таъминлаш имкониятига эга бўлаётганлари кимни қувонтирмайди дейсиз?

Ўз бизнесини бошлаш ва уни ривожлантириш истагида бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида банклар ҳар йили имтиёзли шартлар асосида кичик бизнес субъектлари ва коллеж битирувчилари ўртасида кўрик-танловлар ўтказмоқда. “Менинг бизнес ғоям”, “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳалари шулар сирасидандир. “Қишлоқ қурилиш банк”дан маълум қилишларича, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 1,3 баравар кўп миқдорда имтиёзли микрокредитлар ажратилган.

– Банкларнинг ёшларга имтиёзли сармоялар бериши ва бунинг учун бизнес-режа зарурлиги бизнинг оиламизда ҳам катта қизиқиш уйғотди, – дейди Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи битирувчиси Сарвиноз Ҳамидова. – Маслаҳатлашиб, кредит олишга қарор қилдик. Қисқа муддатда бизнес-режамиз истиқболли деб топилди ва банкдан уч юз миллион сўм кредит олдик. Мазкур маблағга қоғоз қутилар ишлаб чиқариш ускуналари харид қилиб, бозорга қоғоз қути етказиб бераётирмиз.

Дастлабки сармояни мақсадли ишлатган ёшлар келгусида банклардан яна молиявий мадад олиш имкониятига эга бўлади. Жойларда ёшлар раҳбарлик қилаётган юзлаб корхона ва фирмалар ташкил этилиб, уларда тайёрланаётган маҳсулотлар ички бозоримизни тўлдиришга хизмат қилмоқда.

– Тадбиркорлик субъектининг турига кўра микрокредитнинг миқдори турлича бўлади, – дейди "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки кредитлаш департаменти директори Алишер Суюмов. –Бошланғич сармояни шакллантиришга ажратиладиган микрокредитлар ташкил топганига 6 ойдан ошмаган кичик тадбиркорлик субъектларига 18 ойгача бўлган муддатга ажратилади. Бу даврда тадбиркор фақат фоиз тўловларини, сўнг асосий қарз миқдорини ойма-ой тўлаб боради. Микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача, йиллик етти фоиз устама билан, 24 ойгача муддатга ажратилади. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хомашё ва материалларни қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш учун якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари ҳамда микрофирма ва кичик корхоналарга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида 3 йилгача бўлган муддатга берилади.

Ҳар қандай тадбиркорлик, аввало, пухта бизнес-режа, сўнгра молиявий маблағ орқали шакллантирилади. Тадбиркорнинг иши молия муассасаси билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳар икки томон ўртасидаги ишончли ҳамкорлик муваффақиятлар гарови бўлади. Энг муҳими, ёш тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, уларни ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Сайёра Шоева, ЎзА

www.uza.uz

Халк банки томонидан ажратиладиган кредит турлари бўйича...

4.8 396 халк банки имтиёзли кредит

ALOQABANK.UZ

Internet banking, Mobil banking, SMS banking, Onlayn arizalar. Xalqaro plastik kartalari! Dunyoning har qanday ... Kredit kalkulyatori. Shaxsiy kabinet ...

  aloqabank.uz

Asaka Bank Потребительский кредит

Кредиты на потребительские нужды предоставляются гражданам Республики Узбекистан по месту жительства региональными филиалами банка ...

  www.asakabank.uz

Ипотечный кредит

Ипотечный кредит – это возможность для населения приобрести новое имущество, осуществить ремонт в квартире или реконструкцию дома.

  www.turonbank.uz

Xalq Bank

Internet banking JBPT. To'liq sayt; Bosh sahifa; Bank haqida .... Kreditlar. Eng dadil rejalarinigiz uchun mo'ljallangan kredit mahsulotlarining keng turlari ...

  www.xb.uz

Ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари: фикрингиз ...

26 мар 2008 ... Ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари: фикрингиз ... Как получить кредит в банке на покупку недвижимости в Узбекистане

  uforum.uz

Qishloq Qurilish Bank

ATB “Qishloq qurilish bank” faoliyati bo'yicha 2017 yil 1 noyabr holatiga ... Bank 1 noyabr holatiga tadbirkor ayollarga 141,8 mlrd. so'm miqdorida kredit ajratdi.

  qishloqqurilishbank.uz

Кредиты | Xalq Banki

Сумма кредита: до 100 кратной минимальной заработной платы; Срок кредита: до 3 лет; Начальный взнос для получения кредита 10 % от суммы ...

  xb.uz

Mikrokreditbank — Bosh sahifa

Internet banking. O`zR davlat ... aksiyadorlik tijorat banki ... 273-04-40. BANK HAQIDA .... To`lov terminali va kredit olish uchun anketalar to'ldirish. Forumda ...

  mikrokreditbank.uz

HamkorBank - Birgalikda yuksalish sari

ПОТРЕБИТЕЛЬСКИЕ КРЕДИТЫ · HAMKOR MOBILE ... Министерство Финансов Республики Узбекистан; Центральный Банк Республики Узбекистан ...

  hamkorbank.uz

«Ипотека-Банк» - Частным лицам

Потребительские кредиты · Ипотечные кредиты · Кредитная история · Пластиковые карты · Дебетовая карта · Карта VISA · Безопасное использование ...

  www.ipotekabank.uz

халк банки кредитлари

Узбекистон Миллий банки имтиёзли кредитлари – Узбекистон.

  realsteel.kz

Халк банки томонидан ажратиладиган кредит турлари бўйича...

Кредит миқдори. 1 Микрокредитлар. 6 ойлик имтиёзли давр билан. Ариза, Бизнес режа, охирги хисобот. қарз олувчи билан банк ўртасидаги кредит.

  samarkand.uz

Узбекистон Миллий банки имтиёзли кредитлари – Узбекистон

...Республикаси Ташки иктисодий фаолият Миллий банки томонидан 2017 йил — «Халк билан

  uzbekiston.site

Кредитный калькулятор Халк Банка онлайн – расчет суммы...

Главная » Банковские калькуляторы » Кредитные калькуляторы » Кредитный калькулятор Xalq Banki.

  CalcSoft.ru

халк банки кридит турлари | Кредиты | Xalq Bank

Халк банки томонидан ажратиладиган кредит турлари бўйича... Кредит миқдори. 1 Микрокредитлар. 6 ойлик имтиёзли давр билан.

  hibridge.kz

Халк Банк предлагает долгосрочные кредиты для... | Bank.uz

При покупке дома (земельного участка) или кватиры много этажного дома залоговая сумма составляет 25 процент от суммы кредита размещенного в виде вклада до востребования в банке.

  bank.uz

Банк ходимлари уйма-уй юриб имтиёзли кредит таклиф этмоқда

"Агробанк" ходимлари 813 аҳоли масканидаги 1,3 миллионга яқин хонадонга ташриф буюришни мақсад қилишган.

  sputniknews-uz.com

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки имтиёзли...

...бир хонадоннинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун банк хизматлари ва кредит маблағларига эҳтиёжи ўрганиб чиқилмоқда.

  kun.uz

Кредиты | Xalq Banki

Кредиты. Прозрачные условия кредитования, гибкий подход к обеспечению, удобные схемы погашения кредита... Тарифы.

  xb.uz

Халк банк - Кредит

Вы находитесь здесь: Кредитование » Халк банк - Кредит.

  www.oborud.uz

fansektor.kz

Карты с Пользой — Банк Хоум Кредит

За что начисляются баллы «Польза»?

За совершение расходных операций по оплате товаров/услуг с использованием Карты с «Пользой» Банк начисляет следующие виды Баллов:
  • Базовые баллы - начисляются за покупки во всех категориях торгово-сервисных предприятий, кроме категорий «Кафе и рестораны», «АЗС», «Путешествия»;
  • Баллы за покупки в отдельных категориях - начисляются за покупки в торгово-сервисных предприятиях категорий «Кафе и рестораны», «АЗС», «Путешествия», при этом принадлежность торгово-сервисных предприятий к указанным категориям определяется по MCC коду (Merchant Category Code) в соответствии с классификацией международной платежной системы Visa;
  • Акционные Баллы - начисляются в соответствии с условиями Акций, размещаемых по адресу www.polza.homecredit.ru.
Банк Хоум Кредит не начисляет баллы по операциям с использованием карты с «Пользой», в том числе в Интернет-банке, если они не имеют целью оплату товаров и услуг (например, покупка дорожных чеков, пополнение виртуальных кошельков, оплата ставок и пари в казино), а также за снятие денег с использованием карты с «Пользой» через банкоматы, кассы Банка или иных кредитных организаций.

Начисляются ли баллы за покупки по карте с «Пользой» за границей?

Да.

Начисляются ли баллы за оплату коммунальных услуг и другие платежи в Интернет-банке по карте с «Пользой»?

Да

Какой срок начисления баллов за покупку по карте с «Пользой»?

В среднем баллы начисляются в течение 4-5 дней с момента совершения покупки. Максимальный срок – до 45 дней. Баллы за покупки через сервис On-line Shopping начисляются в срок до 70 календарных дней.

Есть ли ограничение по начислению баллов?

Ограничения по начислению баллов (максимальное количество) установлены Правилами Программы «Польза» ООО «ХКФ Банк» и Программой выпуска и обслуживания карт ООО «ХКФ Банк» («Польза»). Если в текущем календарном месяце начисление Базовых баллов и/или баллов в отдельных категориях достигло максимального значения, то баллы за покупки в этих категориях прекращают начисляться до момента следующего календарного месяца. Ограничение на начисление Акционных Баллов (максимальное количество Акционных Баллов, которые могут быть начислены Клиенту в течение срока Акции) устанавливается Банком в условиях соответствующей Акции.

Что делать, если баллы за покупку не были начислены?

Базовые баллы начисляются в срок до 45 календарных дней. Баллы за покупки через сервис On-line Shopping – до 70 календарных дней. Если баллы не поступили, необходимо обратиться в контактный центр Банка Хоум Кредит по тел. 8 (495) 785-82-22 или отправить письмо в разделе «Обратная связь».

Что произойдет с начисленными за покупку баллами, если товар будет возвращен?

Баллы, начисленные за данную покупку, будут аннулированы. В случае, если баллы уже израсходованы, на бонусном счете образуется отрицательный баланс.

Если я положу на карту с «Пользой» свои средства и буду оплачивать ими покупки, мне будут начисляться за них баллы?

Да, будут.

polza.homecredit.ru


Смотрите также