Мавзуга оид. Чорва кредит


Халқ банки чорвачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган 1414 та лойиҳага 162,3 млрд сўм кредит ажратди

Халқ банки чорвачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган 1414 та лойиҳага 162,3 млрд сўм кредит ажратди

Ўзбек халқи азалдан бағрикенглиги, меҳнаткашлиги билан ном қозонган. Айниқса, сўлим табиат бағрида, қишлоқларимизда истиқомат қилаётган юртдошларимиз чорвачилик, паррандачилик ва бошқа кўплаб фаолият турлари билан доимий равишда шуғулланиб келишган. Биргина чорвачиликнинг ўзи аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириши мумкин. Демак, бу соҳани янада ривожлантириш фойдадан холи эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига асосан, Халқ банки мамлакатимизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш масалаларига масъул ҳисобланиб, жорий йилда бу соҳада бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Хусусан, 2017 йилда қишлоқ хўжалигининг 9 та соҳасини янада ривожлантириш, айниқса, Республикамизда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ва сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида банк томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Охирги ўн йил мобайнида ҳукуматимиз томонидан соҳада наслдорликни ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари хориждан келтирилган наслдор қорамоллар билан таъминланмоқда. Шу боис Халқ банки томонидан биргина жорий йилнинг ўзида Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда “Насл-хизмат” уюшмаси таркибидаги корхоналар иштирокида ҳар бир чорвачилик йўналишидаги  хўжалик бўйича алоҳида хўжалик паспорти ишлаб чиқилиб, шакллантирилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Халқ банки томонидан чорвачилик йўналишидаги 1 414 та лойиҳага 162,3 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилди. Қувонарлиси шундаки, амалга оширилган лойиҳалар ҳисобидан 7726 янги иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, 14,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги  маблағ конвертация қилиниши эвазига хориждан олиб келинган 4 513 бош наслдор қорамол хўжаликларга тарқатилди.

Самарқанд вилоятининг Паст дарғом туманидаги “Чортут”  фермер хўжалиги Германия давлатидан 4,1 млрд.сўм кредит маблағлари ҳисобига 400 бош “Голштин” зотли наслли қорамоллари олиб келиш бўйича импорт шартнома имзолаб, 196 бош олиб келинди ва шу йилнинг октябрь ойига қадар яна қолган 204 бош наслли қора моллар тўлиқ олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Raxmon-Taraqqiyot-omad” чорвачилик-бурдоқичилик корхонаси Германия ва Украина давлатларидан 1,3 млрд.сўм кредит маблағлари ҳисобига 190 бош “Голштин” ва “Симментал” зотли наслли қорамол, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Анор Агро Чорва” фермер хўжалиги Германиядан 1,4 млрд.сўм кредит ҳисобига сут йўналишидаги 165 бош “Голштин” зотли наслли қорамол, Тошкент вилояти Янгийўл тумани “ABDUKARIM - NURJAN ZIYOSI” фермер хўжалиги айни давлатдан 1,5 млрд.сўм кредит маблағлари ҳисобига сут йўналишидаги 150 бош наслли қорамол олиб келди. Ҳозирда улар томонидан сут ва сут маҳсулотлари қайта ишланиб, аҳолига етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Янги Аср” фермер хўжалигида 18,0 млрд.сўмлик лойиҳа асосида хориждан наслли қорамоллар, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш ҳамда замонавий чорва комлексини барпо этиш ишлари олиб борилаётган бўлса, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги “Истиқлол” хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси 15,0 млрд. сўмлик лойиҳа асосида хориждан наслли қорамоллар, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш ҳамда замонавий чорва комлексини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Банк томонидан чорвачиликнинг муҳим йўналишларидан бири бўлган эчкичилик соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Франция, Германия, Россия ва Чехия давлатларидан жами 3476 бош эчки сотиб олиш учун 8,7 млрд. сўм бўлган 8 та импорт шартномалари тузилди.

Маълумотларга кўра, сут йўналишидаги 1261бош наслли эчкиларни, жун йўналишидаги 804 бош наслли эчкиларни келтириш учун ишбилармонларга 1 млн. 290 минг АҚШ доллари конвертация қилиб берилди.

Айтиш жоизки, бутун дунё бўйича эчкичиликнинг гўшт, сут ва тивит йўналишлари мавжуд бўлиб, бу соҳа билан шуғулланиш алоҳида муҳит ва тайёргарлик, ортиқча харажатларни талаб қилмайди. Айниқса, бизнинг иқлим шароитимиз соҳани ривожлантиришга жуда мос келади.

Халқ банки кўмагида барпо этилган Бухоро вилоятининг Бухоро туманида фаолият юритаётган “Бухоро темир отлари” маъсулияти чекланган жамияти 980 млн.сўм кредит маблағи ҳисобига 356 бош “Заанен” зотли наслли эчкилар олиб келди. Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалиги Германиядан сут йўналиши бўйича 292 бош “Заанен” зотли наслли эчкилар келтирди. Бундан ташқари, ушбу фермер хўжалиги Австрия давлати билан 1,8 млрд.сўм кредит маблағи ҳисобига 1000 бошли  “Заанен” зотли наслли эчкилар олиб келиш бўйича импорт шартномаси имзолаб, шу йилнинг сентябр ойига қадар наслли эчкиларни тўлиқ олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг “Панаев Фармс” фермер хўжалиги ҳам сут йўналиши бўйича 1,3 млрд.сўм кредит маблағлари ҳисобига 305 бош “Заанен” зотли эчкиларини олиб келиб,  эчкичиликни ривожлантириш бўйича дадил қадамларни ташламоқда.

Бундай комплексларнинг яратилишида юқори сифатли эчки гўшти етиштиришнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш, соҳада наслчилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликларини кўпайтириш, эчкичилик тармоқлари бўйича ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил этиш каби қатор устувор вазифалар ҳам белгиланган.

Жорий йил якунига қадар чорвачилик йўналишида 107 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиши ва 8230 бош наслли қорамол чет элдан олиб келиниши режалаштирилган.

Хулоса қилиб айтганда, Халқ банки томонидан ҳар бир чорвачилик комплексларининг замонавий талабларга жавоб берадиган моддий-техника базасини босқичма-босқич ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнларининг янада кенгайишига, меҳнат унумдорлигини ошишига, энг муҳими фуқароларимизни ўз фаолиятидан рози бўлишига замин яратади.

kun.uz

Жисмоний шахснинг чорвачиликни ташкил этиш мақсадида узоқ муддатли кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича бизнес режаси – Tadbirkor-Fermer

Лойиханинг асосий мақсади

Жисмоний шахс ўз томорқасида чорвачилик маҳсулотлари етиштириш орқали ўзининг ушбу маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, шунингдек мазкур фаолият натижасида ўз оиласи даромадларини ошириш мақсадида АТ “XALQBANK” Янгийўл филиалидан3 йил муддатга йиллик 9 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўм кредит маблағи олишни режалаштирмокда.

Бунинг учун чорва моллари етказиб берувчи корхоналар билан тузилган шартнома асосида 3 (уч) бош чорва моллари сотиб олиш ва етиштирилган маҳсулотларни сотишдан фойда олишни режалаштирган.

Лойиҳани амалга ошириш харажатлари қуйидагича.

минг.сўм

Махсулот номи Талаб қилинган сумма
Жами сумма Кредит хисобидан Ўз ҳисобидан
1 3 (уч) бош соғим сигир олиш учун 14 000 14 000 0
2 Коммунал тўловлар 1 015 1 015
3 Озуқалар олиш учун 1 820 1 820
4 Бошқа туловлар 1 900 1 900
Жами: 18 735 14 000 4 035
Фоизларда 74,73% 25,27%

 

Олинган кредит маблағлари ҳисобига қуйидагиларни сотиб олади:

Қуйидагилар сотиб олинади Улчов бирлиги Сони Нархи Суммаси
1 Соғим сигирлар бош 3 4 666,67 14 000 000
Жами: 14 000 000

 

Ишлаб чиқариш режаси.

Жисмоний шахс кредит ҳисобидан олинган соғим сигирларни парваришлаб сут хамда бузоқчалар олинади. Соғим сигирлар парвариши қатъий режим билан белгиланган рацион асосида парвариш қилинади.

Белгиланган рациондан келиб чиқиб бир бош сигирни парваришлашда 1 кунлик сарфланадиган харажатлар қуйидагилардан иборат бўлади.

Харажат тури Озуқа таннархи
сўмда %да
1 Озуқа-ем харажати 14 300,0 68,7%
2 Коммунал харажатлар (эл.энер., сув, газ) 1 900,0 9,1%
3 Бошқа харажатлар 4 615,0 22,2%
Жами 20 815,0 100%

 

Жисмоний шахс ушбу лойиҳани амалга оширгандан кейин уч бош соғим сигир учун қилинадиган харажатлар жадвали.

минг.сўмда

Харажатлар турлари 1 кунда 1 ойда 1 йилда
1 Озуқалар 42 900,0 1 287 000,0 15 444 000,0
2 Коммунал тўловлар 5 700,0 171 000,0 2 052 000,0
3 Бошқа харажатлар 13 845,0 415 350,0 4 984 200,0
Жами харажатлар: 62 445,0 1 873 350,0 22 480 200,0

 

Жисмоний шахс олинган 3 бош соғим сигирларни кунлик рацион асосида боқилганда ҳар бир бош сигир ўртача 20 литр сут беришини ҳисобга олганда, бир кунда 60 литр сут соғиб олинади. Сутнинг ўртача сотиш нархи бугунги кунда 1 литри 2 000,0 (икки минг) сўмдан бўлганда бир кунда 120 000 (бир юз йигирма минг) сўмлик сут сотилади.

Жисмоний шахснинг маҳсулот сотишдан тушуми ҳисоб-китоби

минг.сўм

Кўрсаткичлар Литр 1 литр нархи 1 кунда тушум 1 ойда тушум 1-йилда тушум 3-йилда тушум
1 Сут 60 2 000 120 000 3 600 000 36 000 000 108 000 000
2 Бузоқ 3 бош 9 бош
Жами тушум 60 2 000 120 000 3 600 000 36 000 000 108 000 000

 

Кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвали

Кредит асосий карзи тулови Кредит фоизи тулови Жами
1-ой 0,00 105 000,00 105 000,00
2-ой 0,00 105 000,00 105 000,00
3-ой 0,00 105 000,00 105 000,00
4-ой 0,00 105 000,00 105 000,00
5-ой 0,00 105 000,00 105 000,00
6-ой 0,00 105 000,00 105 000,00
7-ой 466 666,67 105 000,00 571 666,67
8-ой 466 666,67 101 500,00 568 166,67
9-ой 466 666,67 98 000,00 564 666,67
10-ой 466 666,67 94 500,00 561 166,67
11-ой 466 666,67 91 000,00 557 666,67
12-ой 466 666,67 87 500,00 554 166,67
13-ой 466 666,67 84 000,00 550 666,67
14-ой 466 666,67 80 500,00 547 166,67
15-ой 466 666,67 77 000,00 543 666,67
16-ой 466 666,67 73 500,00 540 166,67
17-ой 466 666,67 70 000,00 536 666,67
18-ой 466 666,67 66 500,00 533 166,67
19-ой 466 666,67 63 000,00 529 666,67
20-ой 466 666,67 59 500,00 526 166,67
21-ой 466 666,67 56 000,00 522 666,67
22-ой 466 666,67 52 500,00 519 166,67
23-ой 466 666,67 49 000,00 515 666,67
24-ой 466 666,67 45 500,00 512 166,67
25-ой 466 666,67 42 000,00 508 666,67
26-ой 466 666,67 38 500,00 505 166,67
27-ой 466 666,67 35 000,00 501 666,67
28-ой 466 666,67 31 500,00 498 166,67
29-ой 466 666,67 28 000,00 494 666,67
30-ой 466 666,67 24 500,00 491 166,67
31-ой 466 666,67 21 000,00 487 666,67
32-ой 466 666,67 17 500,00 484 166,67
33-ой 466 666,67 14 000,00 480 666,67
34-ой 466 666,67 10 500,00 477 166,67
35-ой 466 666,67 7 000,00 473 666,67
36-ой 466 666,67 3 500,00 470 166,67
14 000 000,00 2 257 500,00 16 257 500,00

 

Молиявий натижалар ҳисоб-китоби

сўм

Кўрсаткичлар 1-йилда 2-йилда 3-йилда
1 Маҳсулот сотишдан тушум 36 000 000 36 000 000 36 000 000
2 Озуқа ем 15 444 000 15 444 000 15 444 000
3 Банк кредити ва фоизи тўлови 4 007 500 6 377 000 5 873 000
Коммунал тўловлар 2 052 000 2 052 000 2 052 000
4 Бошқа харажатлар 4 984 200 4 984 200 4 984 200
Соф фойда 9 512 300 7 142 800 7 646 800

 

Хулоса

Жисмоний шахс олинган кредит маблағларидан тўлиқ фойдаланиб уч йил давомида 14,0 млн.сўм кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ тўлаб бергандан сўнг жами 19,8 млн.сўм соф фойда ва 9 бош бузоқ ҳамда фаолиятини узликсиз давом эттириш учун 3 бош сигирга эга бўлади.

Манба:mehnat.uz

tadbirkor-fermer.uz

Чорвачиликни ривожлантириш бизнес режаси – Tadbirkor-Fermer

«__________   »

 хусусий корхонаси  рахбари

«____» ___________ 20___ йил

_____________________ ШАХРИ     «__________  »ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ  ТОМОНИДАН  ЧОРВАЧИЛИКНИ  РИВОЖЛАНТИРИШ 

 

 

 

Б И З Н Е С  Р Е Ж А С И

 

 

 

 

 

 

 

_____________________ ш. –  20___ й.

 

 

                                  М А З М У Н И

 

 

  1. Корхона хакида кискача маълумот.

 

2.Сармоянинг ишлатилиши.

 

3.Бозор тахлили.

 

  1. Махсулот Харажатлари

 

5.Хизмат курсатишда жами харажатлар жадвали

 

  1. Махсулот хизмат ва сотиш бозори

 

7.Молиявий режа ,кредит ишлатилиши ,кутилаётган самарадорлик ,ва йиллар буйича кредит кайтарилиши

 

  1. Мазкур кредит буйича молиявий режа ва туловлари

 

9.Кредит ва фоизларини кайтариш режаси

 

10.Хулоса

 

Мазкур «__________  » хусусий корхонаси _________________шахар    Хокимлиги Тадбиркорлик суъбектларини Давлат руйхатига олиш инспекцияси томонидан  20__ йил ______даги      № _____- сонли реестри Билан Давлат руйхатига олинган  .

 

Корхона   рахбари: ___________

 

Корхона  юридик манзилгохи: _____________________шахар __________кучаси  .

Фаолият олиб бориладиган манзил Бойсун тумани __________

 

Банк реквизитлари:

Халк    банк  _____________________ булими

х/р ________________

МФО:  __________

ИНН: _________

Корхона шу кунгача чорва молларини етиштириш ва бурдокига сотиш билан шугулланиб келган эндиликда корхона уз фаолиятини кенгайтириш яъни чорва молларини боки шоркали ахолининг гушт махсулотларига булган талабларини нисбатан кондиришга каратилган, чорва моллари яъни майда шохли ва ката шохли  молларни бокиш гушт махсулотлари ишлаб чикариш , чорва молларинининг сонини купайтириш асосида фаолият олиб боради.  Кредит маблагидан самарали фойдаланиш оркали чорвачиликни ривожлантиришни уз олдига максад килиб куйган натижада ахолининг гушт махсулотларига булган талаби нисбатан кондирилади.

Мазкур фаолиятни амалга ошириш учун яъни чорва моллари   хамда омухта ем сотиб олиш учун   Халк  банк _____________________  булими хисобидан 20 000 000 ( йигирма миллион ) сум микдорида  3 йил муддатга 14 % устамаси билан  кредит маблаги зарур хисобланади

 

                   САРМОЯНИНГ   ХАРАЖАТ ЙУНАЛИШИ

                                                                                                        Жадвал  1

Т\р         Сотиб олинадиган мулк ва хом ашёлар Улчов бирлиги Сони Нархи 

( Сум )

Жами суммаси

(минг сум)

1. Чорва моллари (она куй ) бош 20 200 000 4000,0
2 Чорва моллари (кучкор ) бош 75 152000 11400,0
3 Ката шохли мол бош 5 480 000 2400,0
4. Омухта ем камбикорма тн 5 280000 1400,0
5. Шелуха тн 5 160000 800,0
 Жами :   20 000,0

 

БОЗОР ТАХЛИЛИ

 

Вилоят худудида 2000,0 минг атрофида  шахар худудида 240,0 минг 1760,0 кишлок худуда яшайди.Чорвачилик фаолиятини олиб  бориладиган манзил Бойсун тумани __________ __________ худуди.

Корхона  шу кунгача уз фаолиятини йулга куйгани холда уз ихтиёрида булган __________ __________  уз фаолиятини янада кенгайтириш  чорва молларини етиштириш оркали ахолининг гушт махсулотларига булган талабини нисбатан кондиришни уз олдига максад килиб куйган ,холда она куйлардан куй сонини купайтириш корхонада  кушимча  иш уринлари яратиш , ва шу оркали гушт махсулотларини кайта ишлаш технологияларини корхона  худудида ташкил килиш  стратегиясини уз олдига максад килиб куйган.

 

 

ИШЛАБ ЧИКАРИШ РЕЖАСИ    

 

Колрхона чорва молларни куйидаги тартибда бокиш ва сотиш  сотиш режалаштирилган .Кредит маблагига олинган моллар 95 бош майда шохли молларни ташкил килиб шундан 20 таси она куй булиб улардан чорва молларини купайтириш максадида бокилади колган 75 дона кучкор молларидан бурдокига бокиш ва семиртириб сотиш режалаштирилган.  Хар бир майда шохли молларни семиртириш учун кетадиган харажатларни хисоблаймиз Бир бош  майда шохли мол 0,2 кг семириш учун 10 озика бирлиги зарур хисобланади .Маълумки 1 кг емда 0,86 озика бирлиги ,1 кг комбикормада 0,84 озика бирлиги ,1 кг шелухада 0,3 озика бирлиги мавжуд молларни эса бир кунда 0,2 кг семиртириш режалаштирилган булиб бунда куйидагича озика бирлиги сарф булади.

 

 

 

Жадвал 2

Курсатгич Улчов бирлиги Озука бирлиги Озука бирлиги
Беда 5 кг 0,86 4,3
Комбикорм 4 кг 0,84 3,36
Шелуха 6,6 кг 0,3 1,98
Жами: 9,64

 

Демак бир бош майда шохли молнинг 0,2 кг семириши учун 9,64 озика бирлиги зарур.Демак 1 бош майда шохли  мол 1 кунда  0,2 кг семириши режалаштирилган  ишлаб чикариш режамизга асосан  махсулот айланиши хар туксон кунда бундан келиб чикиб   0,2 кг х  кун = 27 кг

Бурдокига бокиш учун сотиб олинган  хар майда шохли  моллар 25 кг дан тирик вазнга эга эди режамизга асосан бокилгандан кейин хар бир чорва моллари  43 кг тирик вазнга эга булади. Бу чорва  моллар суйилгандан сунг хар бир чорва моли  уртача 35 кг дан  гушт махсулотини ташкил килади,

Бундан келиб чики  75 х 35 = 2625 кг  гушт махсулоти

 

             (махсулот и/ч ва сотиш хар  3  ойда)                                                         

Т\р Махсулот номи Улчов бирлиги Бир бирлик махсулот бахоси (сум) Махсулот

Етиштири-лиши

    (  кг)

Сотишдан тушган тушум

(сум)

1. Гушт      Кг    7000    2625   18 375 000

 

Корхона томонидан орвачиликни ривожлантиришда чорва молларидан юкори самарадорликга эришиш сотиб олинган она куйлардан хар йили камида 80 % тул олиш яъни бу дегани 20 бош кузи 3 йилда 48 бош кузи олиш режалаштирилган .

Корхона  уз фаолиятини  амалга  ошириш давомида  ташки мухит  таъсирида носоглом вазиятлар келиш эхтимолини  бартараф этиш  учун белгиланган  тартибда  ветеринария хизмати, санитария  эпидимология  инспекциясини ва сугурта ташкилоти билан узаро алокада  муносабат мажбуриятларини тузади.

 

 

(жадвал) – 6

(2009 йил махсулот  хизмат ва ялпи даромад )

Махсулот номи 2009 йил махсулот етиштириш хизмат курсатиш Махсулот сотилиши хизмат курсатиш
Улчов бирл. I-чорак II-чорак III-чорак IY-чорак Микдо-

ри (тн)

Нархи

(Сум)

Суммаси

(минг.сум )

Гушт махсулоти Тн 0 2,6 2,6 2,6 7,8 7000 54 600,0
Жами:               54 600,0

 

(жадвал) – 7

(2010 йил махсулот  хизмат ва ялпи даромад )

Махсулот номи 20 йил махсулот етиштириш хизмат курсатиш Махсулот сотилиши хизмат курсатиш
Улчов бирл. I-чорак II-чорак III-чорак IY-чорак Микдори (тн) Нархи

(Сум)

Суммаси

(минг.сум )

Гушт махсулоти Тн 2,6 2,6 2,6 2,6 10,4 7000 72800,0
Жами:               72800,0

 

(жадвал) – 8

(2011 йил махсулот  хизмат ва ялпи даромад )

Махсулот номи 2010 йил махсулот етиштириш хизмат курсатиш Махсулот сотилиши хизмат курсатиш
Улчов бирл. I-чорак II-чорак III-чорак IY-чорак Микдо-

ри (тн)

Нархи

(Сум)

Суммаси

(минг.сум )

Гушт махсулоти Тн 3,0 3,0 3,0 3,0 12 7500 90 000,0
Жами:               90 000,0

 

жадвал) – 9

(2012 йил махсулот  хизмат ва ялпи даромад )

Махсулот номи 2011 йил махсулот етиштириш хизмат курсатиш Махсулот сотилиши хизмат курсатиш
Улчов бирл. I-чорак II-чорак III-чорак IY-чорак Микдо-

ри (тн)

Нархи

(Сум)

Суммаси

(минг.сум )

Гушт махсулоти Тн 3,0 0 0 0 3,0 7500 22 500,0
Жами:               22 500,0

 

МОЛИЯВИЙ   РЕЖА

Корхонанинг 3 йил давомида чорвачиликни ривожлантириш  гушт махсулотлари  етиштириш , ишлаб чикариш ва  харажатлар курсатгичлари ,(жадвалларда акс эттирилган  )   Корхонанинг   2008-2009-2010-2011-2012   йиллар давомида гушт  махсулотларини ишлаб чикариш ва сотишдан тушган тушум акс эттирилган.

       ИШЛАБ  ЧИКАРИШ  ХИЗМАТ КУРСАТИШ  ХАРАЖАТЛАР  ЖАДВАЛИ

(жадвал) – 9

Т/р Харажатлар тури 2009 йил Харажат

( минг сум)

2010 йил Харажат  (минг

Сум )

2011 йил Харажат (минг

сум )

2012 йил Харажат 9 ой (минг сум )
1 2 3 4 5 5
1 Ишчилар киши  (чорва ) 6 6 6 6
2

 

Иш хаки фонди (чорва) 720,0 2880,0 2880,0 720,0
Жами иш хаки фонди
720,0 2880,0 2880,0 720,0
3 Иш хаки фондидан пенсия жамгармасига ажратма

24 %

172,8 691,2 691,2 172,8
4 Ишлаб чикариш харажатлари (омухта ем ) 9263,7 12351,6 12351,6 3087,9
Чорва  моллари таннархи 34200,0 45600,0 45600,0 11400,0
  Жами харажатлар 44356,5 61522,8 61522,8 15380,7

 

 

                    ЙИЛЛАР БУЙИЧА МОЛИЯВИЙ РЕЖА

                                  ВА   ТУЛОВЛАР                             

                                                                                                  (жадвал)- 10

  2009 йил

 

2010 йил

 

2011 йил

 

2012 йил

 

1. Махсулот етиштириш ва сотиш 54600,0 72800,0 90 000,0 22500,0
2. Ишлаб чикаришга сарфланган умумий

Харажат

44356,5 61522,8 61522,8 15380,7
3. Солик тулагангача

Умумий даромад

10243,5 11277,2 11277,2 7119,3
4. Ягона солик    8 % 819,4 902,2 902,2 569,5
5. Кредит фоизи  14 % 2333,0 2799,6 1924,8 58,3
6. Асосий кредит кайтарилиши 0 0 16666,6 3334,0
  Соф фойда 9091,1 7575,4 8450,1 11607,6

                 

 

 

  1. X.  КРЕДИТ ВА ФОИЗЛАРИНИ КАЙТАРИШ РЕЖАСИ

                                                                                               Жадвал  11 (минг .сум )

Ойлар 2009 йил 2010 йил
Кредит

микдори

Тулов Кредит

Микдори

Тулов
крелит Фоиз Кредит Фоиз
1 Январ 0 0 0 0 0 233,3
2 Феврал 0 0 0 0 0 233,3
3 Март 20 000,0 0 233,3 0 0 233,3
4 Апрел 0 0 233,3 0 0 233,3
5 Май 0 0 233,3 0 0 233,3
6 Июн 0 0 233,3 0 0 233,3
7 Июл 0 0 233,3 0 0 233,3
8 Август 0 0 233,3 0 0 233,3
9 Сентябр 0 0 233,3 0 0 233,3
10 Октябр 0 0 233,3 0 0 233,3
11 Ноябр 0 0 233,3 0 0 233,3
12 Декабр 0 0 233,3 0 0 233,3
Жами:     2333,0     2799,6

 

 

  1. X. КРЕДИТ ВА ФОИЗЛАРИНИ КАЙТАРИШ РЕЖАСИ

                                                                                               Жадвал  11 (минг .сум )

Ойлар 2011 йил 2012 йил
Кредит

микдори

Тулов Кредит

Микдори

Тулов
Крелит Фоиз Кредит Фоиз
1 Январ 0 0 233,3 3334,0 1666,6 38,9
2 Феврал 0 0 233,3 1667,4 1667,4 19,4
3 Март 0 1666,6 233,3 0 0 0
4 Апрел 18333,4 1666,6 213,9 0 0 0
5 Май 16666,8 1666,6 194,4 0 0 0
6 Июн 15000,2 1666,6 175,0 0 0 0
7 Июл 13333,6 1666,6 155,5 0 0 0
8 Август 11667,0 1666,6 136,1 0 0 0
9 Сентябр 10000,4 1666,6 116,7 0 0 0
10 Октябр 8333,8 1666,6 97,2 0 0 0

 

11 Ноябр 6667,2 1666,6 77,8 0 0 0
12 Декабр 5000,6 1666,6 58,3 0 0 0
Жами:      16666,0 1924,8       3334,0          58,3

 

Х У Л О С А

Банкнинг хамкорликдаги фаолияти, кредит маблаги бериш кафолати натижасида, ушбу маблагнинг уз вактида берилиши , унинг уз вактида ва максадли фойдаланиши, Корхона томонидан гушт махсулотлари   ишлаб чикариш хизмат курсатиш , ишчи кучи етарли булгани холда фермер хужалиги   олинган кредит маблагининг устамаси билан уз вактида кайтариш имкониятига эгадир. Ушбу маблагдан фойдаланиш натижасида ахолининг гушт махсулотларига булган талабини  нисбатан , кондирилади.Бу эса Республикамизда , жумладан Сурхондаре вилоятида ишлаб чикаришни ривожлантиришда салмокли хисса кушганимиз булади.

Лойихани ишлаб чикди.

«__________  »                             

 хусусий корхонаси

 рахбари:                                                                             __________  

   

tadbirkor-fermer.uz


Смотрите также